Sura 37 · Para 23

As-Saffat · 37:113

وَبَارَكْنَا عَلَيْهِ وَعَلَىٰ إِسْحَاقَ ۚ وَمِنْ ذُرِّيَّتِهِمَا مُحْسِنٌ وَظَالِمٌ لِنَفْسِهِ مُبِينٌ

113. Ва (Иброҳимга) ҳам, Исҳоққа ҳам (дину дунёларида) баракот бердик. Уларнинг зурриётидан чиройли амал қилгувчи ҳам, ўз жонига очиқ жабр қилгувчи ҳам бўлур.

Tafsir

Унинг ўзига ҳам, ўғли Исҳоққа ҳам барака ёғдирдик. Уларга неъматларни кўп қилиб бердик. Шулардан бири болаларининг кўп бўлиши. Уларнинг зурриётидан Парвардигорига итоат этадиган муҳсинлар ҳам, куфру маъсиятлар ила ўз жонига жабр қиладиган золимлар ҳам чиқади.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing