Sura 35 · Para 22

Fatir · 35:25

وَإِنْ يُكَذِّبُوكَ فَقَدْ كَذَّبَ الَّذِينَ مِنْ قَبْلِهِمْ جَاءَتْهُمْ رُسُلُهُمْ بِالْبَيِّنَاتِ وَبِالزُّبُرِ وَبِالْكِتَابِ الْمُنِيرِ

25. Агар (мушриклар) сизни ёлғончи қилсалар, бас, (билингки), улардан аввалги кимсалар ҳам (ўзларига келган пайғамбарларни) ёлғончи қилгандилар. Ҳолбуки, пайғамбарлари уларга аниқ-равшан мўъжизалар, (илоҳий) саҳифалар ва (Таврот, Инжил каби) нурли Китоб келтирган эдилар.

Tafsir

Эй Пайғамбар, қавмингиз сизни ёлғончига чиқараётган бўлсалар, сабр қилинг. Ёлғончига чиқарилаётган биринчи пайғамбар эмассиз. Од, Самуд ва Лут қавми каби олдинги умматлар ҳам ўз пайғамбарларини ёлғончига чиқарганлар. Уларга пайғамбарлари ўзларининг ҳақ эканига далолат қилувчи ёрқин далилларни ҳамда саҳифаларни ва нурли Китобни олиб келгандилар. Фикр юрита олган одам фикр юритиб, ўшалардан пайғамбарнинг ҳақ эканини билиб олаверади.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing