Sura 35 · Para 22
Fatir · 35:24
إِنَّا أَرْسَلْنَاكَ بِالْحَقِّ بَشِيرًا وَنَذِيرًا ۚ وَإِنْ مِنْ أُمَّةٍ إِلَّا خَلَا فِيهَا نَذِيرٌ
24. Албатта Биз сизни Ҳақ (дин) билан, хушхабар элтгувчи ва огоҳлантиргувчи қилиб юбордик. (Сизнинг умматингиздан аввалги) ҳар бир уммат ичида ҳам албатта бир огоҳлантиргувчи — пайғамбар ўтгандир.
Tafsir
Эй Пайғамбар, дарҳақиқат, Биз сизни заррача шубҳа аралашмаган ҳақ ила мўминларга улар учун Аллоҳ тайёралаб қўйган мўл савоб ҳақидаги хушхабарни етказишингиз, кофирларни эса улар учун тайёрлаб қўйилган аламли азобдан огоҳлантиришингиз учун юбордик. Бирон уммат йўқки, унда одамларни Аллоҳнинг азобидан огоҳлантирадиган бир пайғамбар ўтмаган бўлса.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing