Sura 35 · Para 22
Fatir · 35:11
وَاللَّهُ خَلَقَكُمْ مِنْ تُرَابٍ ثُمَّ مِنْ نُطْفَةٍ ثُمَّ جَعَلَكُمْ أَزْوَاجًا ۚ وَمَا تَحْمِلُ مِنْ أُنْثَىٰ وَلَا تَضَعُ إِلَّا بِعِلْمِهِ ۚ وَمَا يُعَمَّرُ مِنْ مُعَمَّرٍ وَلَا يُنْقَصُ مِنْ عُمُرِهِ إِلَّا فِي كِتَابٍ ۚ إِنَّ ذَٰلِكَ عَلَى اللَّهِ يَسِيرٌ
11. Аллоҳ сизларни (аввал) тупроқдан, сўнгра нутфадан яратиб, кейин сизларни жуфт-жуфт (яъни, эркак-аёл) қилиб қўйди. Ҳар бир аёлнинг ҳомиладор бўлиши ҳам, кўзи ёриши ҳам шак-шубҳасиз, Унинг билиши — огоҳлиги билан бўлур. Ҳар бир умр кўргувчининг умри узун қилинмас ва (ё) умридан камайтирилмас, магар (буларнинг барчаси) Китобда (яъни, Лавҳул-Маҳфузда битилган бўлур). Албатта бу Аллоҳга осондир.
Tafsir
Аллоҳ шундай зотки, отангиз Одамни тупроқдан яратди. Кейин сизларни нутфадан яратди. Ундан кейин сизларни эркак ва аёллар қилди. Шу билан бир-бирларингиз билан турмуш қурдингизлар. Қайси бир аёл ҳомиладор бўлса ва кўзи ёриса, бу иш албатта Аллоҳнинг илми билан бўлади. Бирон иш У Зотдан яширин қолмас. Кимнинг умри зиёда бўлса ёки қисқартирилса, ҳаммаси Лавҳул-Маҳфузда ёзилган бўлади. Бу ишлар - сизларни тупроқдан, кейин нутфадан босқичма-босқич яратиш ҳам, умрларингизни Лавҳул-Маҳфузга ёзиб қўйиш ҳам Аллоҳга осон.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing