Sura 35 · Para 22

Fatir · 35:10

مَنْ كَانَ يُرِيدُ الْعِزَّةَ فَلِلَّهِ الْعِزَّةُ جَمِيعًا ۚ إِلَيْهِ يَصْعَدُ الْكَلِمُ الطَّيِّبُ وَالْعَمَلُ الصَّالِحُ يَرْفَعُهُ ۚ وَالَّذِينَ يَمْكُرُونَ السَّيِّئَاتِ لَهُمْ عَذَابٌ شَدِيدٌ ۖ وَمَكْرُ أُولَٰئِكَ هُوَ يَبُورُ

10. Ким куч-қудратни истайдиган бўлса, бас, барча куч-қудрат Аллоҳникидир. (Ҳар бир) Хуш Сўз Унга юксалур ва яхши амални ҳам (Аллоҳ Ўз даргоҳига) кўтарур. Ёмон макр-ҳийлалар қиладиган кимсалар учун эса қаттиқ азоб бордир ва уларнинг макрлари ҳам ҳалок бўлур (яъни, беҳуда кетур).

Tafsir

Ким дунё ё охират иззатини истаса, уни фақат Аллоҳдан сўрасин. Зеро, ҳамма иззат Аллоҳникидир. Гўзал каломлар, зикрлар Унга кўтарилур. Бандаларнинг солиҳ амалларини ҳам Ўзига кўтарур. Пайғамбар алайҳиссаломни қатл қилиш каби ёвуз ният билан макр-ҳийла қиладиганларга қаттиқ азоб бор. Уларнинг макри пучга чиқади, ҳеч қачон амалга ошмайди.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing