Sura 35 · Para 22
Fatir · 35:1
الْحَمْدُ لِلَّهِ فَاطِرِ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ جَاعِلِ الْمَلَائِكَةِ رُسُلًا أُولِي أَجْنِحَةٍ مَثْنَىٰ وَثُلَاثَ وَرُبَاعَ ۚ يَزِيدُ فِي الْخَلْقِ مَا يَشَاءُ ۚ إِنَّ اللَّهَ عَلَىٰ كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ
1. Ҳамду-сано осмонлар ва Ерни илк яратгувчи ҳамда (Ўзи билан бандалари ўртасида) фаришталарни икки, уч, тўрт қанотли элчилар (воситачилар) қилгувчи Аллоҳ учундир. У зот (яратган) маҳлуқотида Ўзи хоҳлаган нарсани зиёда қилур. Албатта Аллоҳ барча нарсага қодирдир.
Tafsir
Ҳамд осмонлару ерни йўқдан бор қилган, фаришталарни элчилар айлаган Аллоҳникидир. Элчи фаришталар У Зотнинг қадарга оид буйруқларини ҳам, пайғамбарларга ваҳий олиб келиш каби фармонларини ҳам сўзсиз бажарадилар. Ўз вазифаларини адо эта олишлари учун уларга қанотлар ато этган. Айримлари икки қанотли, бошқалари уч қанотли, яна баъзилари эса тўрт (баъзилари ундан ҳам кўп) қанотли бўладилар. Аллоҳнинг буйруқларини бажариш учун учиб юрадилар. Аллоҳ яратиш бобида аъзо, ҳусн, овоз каби Ўзи истаган нарсани зиёда қилади. Аллоҳ ҳар нарсага Қодир. Унинг Қўлидан келмайдиган иш йўқ.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing