Sura 34 · Para 22

Saba · 34:54

وَحِيلَ بَيْنَهُمْ وَبَيْنَ مَا يَشْتَهُونَ كَمَا فُعِلَ بِأَشْيَاعِهِمْ مِنْ قَبْلُ ۚ إِنَّهُمْ كَانُوا فِي شَكٍّ مُرِيبٍ

54. (Мана энди) худди улардан илгари (ўтган) ҳаммаслакларига қилингани каби, улар билан ўзлари истайдиган нарсанинг (яъни, иймон келтириб, дўзах азобидан қутулиб қолишнинг) ўртаси тўсиб қўйилди. Зеро, улар (ҳаёти дунёдалик пайтларида) шак-шубҳа остида эдилар.

Tafsir

Анави ҳақни тан олмаганлар билан уларнинг фаровон ҳаёт, куфрдан тавба қилиб, дўзахдан нажот топиш, дунё ҳаётига қайтиш каби орзу-истаклари ўртасига тўсиқ қўйилди. Олдинги ҳақни тан олмаганларга ҳам худди шундай қилинганди. Улар пайғамбарлар олиб келган Аллоҳнинг тавҳиди, қайта тирилиш каби эътиқодий ишларга шубҳа билан қарардилар.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing