Sura 34 · Para 22

Saba · 34:9

أَفَلَمْ يَرَوْا إِلَىٰ مَا بَيْنَ أَيْدِيهِمْ وَمَا خَلْفَهُمْ مِنَ السَّمَاءِ وَالْأَرْضِ ۚ إِنْ نَشَأْ نَخْسِفْ بِهِمُ الْأَرْضَ أَوْ نُسْقِطْ عَلَيْهِمْ كِسَفًا مِنَ السَّمَاءِ ۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَآيَةً لِكُلِّ عَبْدٍ مُنِيبٍ

9. Ахир улар олдиларидаги ва ортларидаги (яъни, чор-атрофларидаги) нарсаларга — осмону заминга боқмайдиларми?! Агар Биз хоҳласак, уларни Ерга юттириб юборурмиз ёки осмонни устларига парча-парча қилиб туширурмиз. Албатта бунда ҳар бир (Аллоҳга) қайтгувчи банда учун оят-ибрат бордир.
____________________
И з о ҳ. Яъни ҳар бир инсоф-диёнатли банда бундан ибрат олиб, Еру-осмондек буюк мавжудотни яратган ва уларни Ўз қудрати илоҳийясига бўйинсундирган Аллоҳ таоло албатта қабрлардаги жасадларга ҳам қайта жон ато этишга қодир эканини билиб олиши мумкиндир.

Tafsir

Қайта тирилишни ёлғон деяётган анави нонкўрлар ердаги қўл остидаги нарсаларни кўрмадиларми? Устларидаги осмондаги нарсаларни-чи? Истасак, ҳамма нарсани ерга юттириб юбора оламиз. Истасак, самодан уларнинг устига парчалар ёғдирамиз. Бу ишда Парвардигорига итоат қилиш сари қайтадиган банда учун Аллоҳнинг қудратини кўрсатиб турадиган бир кучли белги бордир. Шу ишга қодир Зот сизларни ўлганингиздан кейин, парча-парча бўлиб кетганингиздан кейин қайта тирилтиришга ҳам Қодир.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing