Sura 34 · Para 22

Saba · 34:10

۞ وَلَقَدْ آتَيْنَا دَاوُودَ مِنَّا فَضْلًا ۖ يَا جِبَالُ أَوِّبِي مَعَهُ وَالطَّيْرَ ۖ وَأَلَنَّا لَهُ الْحَدِيدَ

10. Аниқки, Биз Довудга (улуғ) бир фазл-мартаба ато этдик ва дедик: «Эй тоғлар ва қушлар (Довуд) билан бирга тасбеҳ айтинглар!» Ва унинг учун темирни (хамирдек) юмшоқ қилиб қўйдик.

Tafsir

Довуд алайҳиссаломга Ўзимиз тарафимиздан пайғамбарлик ва подшоҳликни ато этдик. Тоғларга дедик: "Эй тоғлар, Довуд билан бирга тасбеҳ айтинглар". Қушларга ҳам шундай дедик. Унга темирни юмшоқ қилиб бердик. Токи, ундан ўзи истаган асбобини ясай олсин.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing