Sura 34 · Para 22

Saba · 34:52

وَقَالُوا آمَنَّا بِهِ وَأَنَّىٰ لَهُمُ التَّنَاوُشُ مِنْ مَكَانٍ بَعِيدٍ

52. (Ўша кунда) улар: «(Муҳаммадга) иймон келтирдик», дедилар. (Улар агар ҳаёти дунёда иймон келтирганларида қабул қилинган бўлур эди, аммо энди) йироқ бир макондан (Охират диёридан туриб иймон ва тавба-тазарруъга) қўллари қандоқ етсин?!

Tafsir

Оқибатни кўришгач, Қиёмат кунига иймон келтирдик, деб қолишди. Энди уларнинг иймони қаердан ҳам қабул бўлсин. Улар аллақачон дунё оламидан чиқиб кетганлар-ку. Дунё ҳаёти амал диёри эди. Энди у йўқ, тугади, битди. Охират эса амал диёри эмас, жазо ёки мукофот диёридир.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing