Sura 34 · Para 22
Saba · 34:51
وَلَوْ تَرَىٰ إِذْ فَزِعُوا فَلَا فَوْتَ وَأُخِذُوا مِنْ مَكَانٍ قَرِيبٍ
51. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), агар сиз (мушрик-кофирларни) даҳшатга тушиб, қочгани жой топа олмай қолган ва яқин бир макондан (дўзахга ташлаш учун) тутиб кетилган пайтларида кўрсангиз эди!
Tafsir
Эй Пайғамбар, анави ҳақни тан олмаганлар Қиёмат куни азобни кўрганларидан кейин даҳшатга тушиб, қочгани бирон бошпана топа олмай, бир лаҳзадаёқ яқин жойдан тутиб кетилган пайтларида кўрсангиз эди!
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing