Sura 34 · Para 22

Saba · 34:27

قُلْ أَرُونِيَ الَّذِينَ أَلْحَقْتُمْ بِهِ شُرَكَاءَ ۖ كَلَّا ۚ بَلْ هُوَ اللَّهُ الْعَزِيزُ الْحَكِيمُ

27. Айтинг: «(Эй мушриклар), сизлар менга (ўзларингизча Аллоҳга) қўшиб олган бутларингизни (ҳақиқатан У зотга) шериклар эканини кўрсатингиз-чи?! Йўқ, (бу гумонларингиз хатодир). Балки (ёлғиз) Аллоҳнинг Ўзигина қудрат ва ҳикмат Эгасидир.

Tafsir

Эй Пайғамбар, уларга айтинг: "Аллоҳга тенглаштираётган бутларингиз Аллоҳга шерик эканини кўрсатиб беринглар-чи. Асло! Иш сизлар ўйлагандек эмас. Билъакс, Аллоҳ ҳаммадан Ғолибдир, Азиздир. Ҳар бир яратишини, қадарини, тадбирини ҳикмат билан қиладиган Ҳакимдир.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing