Sura 34 · Para 22

Saba · 34:26

قُلْ يَجْمَعُ بَيْنَنَا رَبُّنَا ثُمَّ يَفْتَحُ بَيْنَنَا بِالْحَقِّ وَهُوَ الْفَتَّاحُ الْعَلِيمُ

26. Айтинг: «Парвардигоримиз (Қиёмат Кунида) ўртамизни жамлар, сўнгра ўртамизда ҳақиқат — адолат билан ҳукм қилур. Унинг Ўзигина (адолат билан) ҳукм қилгувчи ва (ким ҳақ, ким ноҳақ эканини) билгувчидир».

Tafsir

Уларга айтинг: "Қиёмат куни Аллоҳ биз билан сизни тўплаб, ўртамизда адолат билан ҳукм чиқаради. Шу билан ким ҳақ, ким ноҳақ, аён бўлади. Аллоҳ адолат билан ҳукм қиладиган Ҳокимдир. Қандай ҳукм қилаётганини яхши биладиган Билгувчидир".

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing