Sura 34 · Para 22
Saba · 34:21
وَمَا كَانَ لَهُ عَلَيْهِمْ مِنْ سُلْطَانٍ إِلَّا لِنَعْلَمَ مَنْ يُؤْمِنُ بِالْآخِرَةِ مِمَّنْ هُوَ مِنْهَا فِي شَكٍّ ۗ وَرَبُّكَ عَلَىٰ كُلِّ شَيْءٍ حَفِيظٌ
21. (Иблиснинг) улар устидаги ҳукмронлиги — фақат Биз Охиратга иймон келтирадиган кишиларни, ундан (яъни, Охиратдан) шак-шубҳада турган кимсалардан билиб-ажратиб олишимиз учун бўлгандир. (Яъни, Охират ҳақида шубҳа қилгувчи кимсалар иблиснинг иғвосига учиб, унга эргашурлар ва Аллоҳнинг неъматларига ношукурлик қилурлар. Охиратга иймон келтирган зотларга эса унинг васвасаси кор қилмас.) Парвардигорингиз барча нарсанинг устида кузатиб тургувчидир.
Tafsir
Иблиснинг улар устидан ҳеч қандай ҳукмронлиги йўқ. У ҳеч кимни кофир бўлишга, адашишга мажбурлай олмайди. Бор-йўғи залолатни чиройли қилиб, бўяб кўрсата олади, холос. Биз охиратга иймон келтирадиган мўминларни у ҳақда шак-шубҳа қиладиган шаккоклардан ажратиб олиш учун унга изн бериб қўйганмиз. Эй Пайғамбар, Парвардигорингиз бандаларининг ҳамма ишларини асраб қўяди ва яқинда ўша ишларига яраша жазо ёки мукофотларини беради.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing