Sura 34 · Para 22

Saba · 34:20

وَلَقَدْ صَدَّقَ عَلَيْهِمْ إِبْلِيسُ ظَنَّهُ فَاتَّبَعُوهُ إِلَّا فَرِيقًا مِنَ الْمُؤْمِنِينَ

20. Дарҳақиқат, Иблис уларнинг устидаги («Мен уларни йўлдан оздира олурман», деган) гумонини рўёбга чиқарди, бас, (Сабаъ қабиласи иблисга эргашдилар), фақат бир гуруҳ мўминларгина (унга бўйинсунмадилар).

Tafsir

Дарҳақиқат, Иблис уларни иғво қилиш ва йўлдан оздириш ҳақидаги ўйини амалга оширди. У бошлаган куфру залолатга эргашдилар. Бир гуруҳ мўминларгина бундан мустасно бўлди. Улар Иблисга эргашмасдан, унинг умидини пучга чиқардилар.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing