Sura 33 · Para 21

Al-Ahzab · 33:19

أَشِحَّةً عَلَيْكُمْ ۖ فَإِذَا جَاءَ الْخَوْفُ رَأَيْتَهُمْ يَنْظُرُونَ إِلَيْكَ تَدُورُ أَعْيُنُهُمْ كَالَّذِي يُغْشَىٰ عَلَيْهِ مِنَ الْمَوْتِ ۖ فَإِذَا ذَهَبَ الْخَوْفُ سَلَقُوكُمْ بِأَلْسِنَةٍ حِدَادٍ أَشِحَّةً عَلَى الْخَيْرِ ۚ أُولَٰئِكَ لَمْ يُؤْمِنُوا فَأَحْبَطَ اللَّهُ أَعْمَالَهُمْ ۚ وَكَانَ ذَٰلِكَ عَلَى اللَّهِ يَسِيرًا

19. Сизларга (яъни, сизларнинг ғалаба қозониб, ўлжаларга эга бўлишингизга) бахилликлари келган ҳолдагина келурлар. Бас, қачон (ёв томонидан) хавф келса, сиз уларни ўлим ўраб (шайтонлаб) қолган кимса каби кўзлари ўйнаб, сиз томонга қараётганларини кўрурсиз. Энди қачон хавф кетса, улар яхшилик (яъни, ўлжалар) устида очкўзлик қилиб сизларни ўткир тиллар билан ранжитурлар. Улар (сидқидилдан) иймон келтирмаганлар, бас, (шу сабабли) Аллоҳ уларнинг амалларини беҳуда кетказди. Бу Аллоҳга осон бўлган ишдир.

Tafsir

Эй мўминлар, улар сизлардан мол-дунёларини ҳам, жонларини ҳам қизғанадилар. Сизлар учун пул сарфлашни ҳам, сизларга қўшилиб жанг қилишни ҳам истамайдилар. Улар сизларга дўст эмаслар. Эй Пайғамбар, улар душманга рўбарў келганларида хавф туғилса, кўзлари худди ўлаётган одамнинг кўзидек олазарак бўлиб қолади. Хавф бартараф бўлганидан кейин эса сизларни заҳарли тиллари билан чақиб оладилар. Ўлжага ўч бўладилар. Улар чин мўмин эмаслар. Шунинг учун Аллоҳ уларнинг амалларига бериладиган савобни бекор қилади. Бу иш Аллоҳга осон.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing