Sura 33 · Para 21
Al-Ahzab · 33:18
۞ قَدْ يَعْلَمُ اللَّهُ الْمُعَوِّقِينَ مِنْكُمْ وَالْقَائِلِينَ لِإِخْوَانِهِمْ هَلُمَّ إِلَيْنَا ۖ وَلَا يَأْتُونَ الْبَأْسَ إِلَّا قَلِيلًا
18. Аллоҳ сизларнинг орангиздаги (жиҳодга) тўсқинлик қиладиган ва ўз дўстларига «Биз томонга ўтинглар», дейдиган кимсаларни аниқ билур. Улар жангга камдан-кам ҳолдагина келурлар.
Tafsir
Аллоҳ орангиздаги Пайғамбар тарафида туриб жанг қилишдан қайтариб, шерикларига: "Биз томонга ўтинглар, жанг қилманглар, қатл қилинишингиздан хавотирдамиз", дейдиган кимсаларни яхши билади. Бу шармандалар жангда қатнашмайдилар. Қатнашсалар ҳам Аллоҳ.ва Пайғамбарга ёрдам бериш учун эмас, ўз обрўларини сақлаб қолиш учун гоҳ-гоҳида қатнашиб қўядилар.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing