Sura 3 · Para 3

Ali 'Imran · 3:20

فَإِنْ حَاجُّوكَ فَقُلْ أَسْلَمْتُ وَجْهِيَ لِلَّهِ وَمَنِ اتَّبَعَنِ ۗ وَقُلْ لِلَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ وَالْأُمِّيِّينَ أَأَسْلَمْتُمْ ۚ فَإِنْ أَسْلَمُوا فَقَدِ اهْتَدَوْا ۖ وَإِنْ تَوَلَّوْا فَإِنَّمَا عَلَيْكَ الْبَلَاغُ ۗ وَاللَّهُ بَصِيرٌ بِالْعِبَادِ

20. Агар Сиз билан (дин ҳақида) тортишсалар: «Мен ва менга тобеъ бўлган кишилар ўзимизни Аллоҳга топширдик — Унга бўйсундик», деб айтинг! Сўнг аҳли китоблар ва (китоб берилмаган) омий-бутпарастлардан: «Исломга кирдингизми?», деб сўранг! Агар Исломга кирсалар, муҳаққақ Тўғри Йўлни топибдилар. Энди агар юз ўгирсалар, у ҳолда Сизнинг зиммангиздаги нарса фақатгина етказишдир. Аллоҳ бандаларини кўриб тургувчидир.

Tafsir

Эй Пайғамбар алайҳиссалом, сизга нозил бўлган ҳақ борасида талашиб-тортишадиган бўлсалар: "Мен ва менга тобе бўлган мўминлар Аллоҳ таолога таслим бўлдик", деб айтинг. Эй Пайғамбар алайҳиссалом, аҳли китоб ва мушриклардан: "Мен олиб келган ҳукмларга эргашиш билан Аллоҳ таолога холис таслим бўлдингизми?", деб сўранг. Аллоҳга таслим бўлиб, шариатингизга эргашсалар, демак, ҳидоят йўлига ўтибдилар. Бордию Исломдан юз ўгирсалар, сизнинг вазифангиз фақат етказиб қўйиш, холос. Кейин уларнинг иши Аллоҳа ҳавола. У Зот бандаларини кўриб-билиб туради. Яқинда уларга амалларига қараб жазо ёки мукофот беради.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing