Sura 3 · Para 3

Ali 'Imran · 3:19

إِنَّ الدِّينَ عِنْدَ اللَّهِ الْإِسْلَامُ ۗ وَمَا اخْتَلَفَ الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ إِلَّا مِنْ بَعْدِ مَا جَاءَهُمُ الْعِلْمُ بَغْيًا بَيْنَهُمْ ۗ وَمَنْ يَكْفُرْ بِآيَاتِ اللَّهِ فَإِنَّ اللَّهَ سَرِيعُ الْحِسَابِ

19. Албатта, Аллоҳ наздида мақбул бўладиган дин фақат Ислом динидир. Аҳли китоблар (яҳудий ва насронийлар) уларга (Ислом ва Муҳаммаднинг ҳақ пайғамбарлиги ҳақида) ҳужжат келганидан кейин фақат ўзаро ҳасад-адоват қилганлари сабаблигина талашиб-тортишдилар. Ким Аллоҳнинг оятларига кофир бўлса, бас, албатта Аллоҳ тез ҳисоб-китоб қилгувчи Зотдир.

Tafsir

Аллоҳ наздида мақбул дин Исломдир. У ёлғиз Аллоҳга бўйсуниш, таслим бўлиш, тоат-ибодат қилиш, ҳамма пайғамбарларга, жумладан, уларнинг хотималовчиси Муҳаммад алайҳиссаломга иймон келириш ва ёлғиз у кишининг шариатидан бошқасини тан олмасликдир. Яҳуд ва насоролар илм-ҳужжат келганидан кейин ҳасадлари ва дунёга қўйган ҳирслари туфайли диний фирқаларга, гуруҳларга бўлиниб кетдилар. Аллоҳ пайғамбарига нозил қилган оятларга куфр келтирган одам билиб қўйсинки, Аллоҳ кофирлар ва каззоблардан жуда тез ҳисоб олади.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing