Sura 3 · Para 4

Ali 'Imran · 3:150

بَلِ اللَّهُ مَوْلَاكُمْ ۖ وَهُوَ خَيْرُ النَّاصِرِينَ

150. Йўқ, (улар сизларнинг дўстингиз эмас, балки) Аллоҳ Хожангиздир. Ва У зот энг яхши ёрдамчидир.

Tafsir

Кофирларга итоат этсангизлар, улар сизларга ҳеч қачон ёрдам бера олмайдилар. Душманингизга қарши сизларга ёлғиз Аллоҳгина мадад беради. Шундай бўлгач, Унгагина итоат этинглар. У Зот ҳар қандай нуқсондан пок ва энг яхши ёрдам берувчидир. Парвардигорингизга таянсангиз, бошқа ҳеч кимга муҳтож бўлмайсиз.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing