Sura 3 · Para 4
Ali 'Imran · 3:149
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنْ تُطِيعُوا الَّذِينَ كَفَرُوا يَرُدُّوكُمْ عَلَىٰ أَعْقَابِكُمْ فَتَنْقَلِبُوا خَاسِرِينَ
149. Эй мўминлар, агар кофирларга итоат қилсангиз, сизларни кетингизга (куфрга) қайтарадилар. Бас, зиён кўргувчиларга айланиб қоласизлар.
Tafsir
Эй Аллоҳга иймон келтирган ва пайғамбарига эргашганлар, агар кофирларга - яҳудлар, насоролар ва мушрикларга итоат этиб, улар бошлаётган залолат йўлига кирсангизлар, сизларни яна қайта мўминликдан кофирликка қайтарадилар. Шу билан дунё ва охиратда зиён кўргувчилардан бўлиб қоласизлар.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing