Sura 28 · Para 20

Al-Qasas · 28:86

وَمَا كُنْتَ تَرْجُو أَنْ يُلْقَىٰ إِلَيْكَ الْكِتَابُ إِلَّا رَحْمَةً مِنْ رَبِّكَ ۖ فَلَا تَكُونَنَّ ظَهِيرًا لِلْكَافِرِينَ

86. Сиз ўзингизга Китоб — Қуръон туширилишидан умидвор ҳам бўлган эмасдингиз. Фақат Парвардигорингиз томонидан раҳмат-марҳамат бўлиб (сизга Қуръон нозил қилинди). Бас, сиз ҳаргиз кофир кимсаларга ёрдамчи бўлманг!

Tafsir

Эй Пайғамбар, бир ўйлаб кўринг-а. Пайғамбар бўлишингиздан олдин сизга Қуръон Аллоҳ тарафидан ваҳий бўлиб тушиши хаёлингизга ҳам келмаган эди. Лекин Парвардигорингизнинг раҳмати шу иш бўлишини тақозо этди. Шундай экан, кофирларнинг залолатларини қўллаб-қувватламанг.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing