Sura 28 · Para 20

Al-Qasas · 28:85

إِنَّ الَّذِي فَرَضَ عَلَيْكَ الْقُرْآنَ لَرَادُّكَ إِلَىٰ مَعَادٍ ۚ قُلْ رَبِّي أَعْلَمُ مَنْ جَاءَ بِالْهُدَىٰ وَمَنْ هُوَ فِي ضَلَالٍ مُبِينٍ

85. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), албатта сизга (ушбу) Қуръонни (яъни, уни тиловат қилишни унга амал қилишни ва уни умматларингизга (етказишни) фарз қилган зот, шак-шубҳасиз, сизни бир қайтадиган жойга (Маккага) қайтаргувчидир. (Мушрикларга) айтинг: «Парвардигорим, ҳидоят келтирган кишиларни ҳам, очиқ-равшан залолатдаги кимсаларни ҳам жуда яхши билгувчидир».
____________________
И з о ҳ. Муфассирлар ёзишларича, ушбу оят Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом Маккадан Мадинага ҳижрат қилиб кетаётганларида, йўлда Жуҳфа деган жойга қўниб, ўзлари ташлаб чиқиб кетаётган ватанлари Маккани қўмсаган вақтларида нозил бўлган экан.

Tafsir

Сизга Қуръонни индирган, уни одамларга етказишни ва ундаги ҳукмларга амал қилишни фарз қилган Зот сизни албатта музаффар ҳолингизда Маккага қайтаради. Эй Пайғамбар, мушрикларга айтинг: "Ким ҳидоятни олиб келганини ҳам, ким ҳақ йўлдан озиб, очиқ залолатга кетганини ҳам Парвардигорим билгувчироқдир".

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing