Sura 24 · Para 18
An-Nur · 24:64
أَلَا إِنَّ لِلَّهِ مَا فِي السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ ۖ قَدْ يَعْلَمُ مَا أَنْتُمْ عَلَيْهِ وَيَوْمَ يُرْجَعُونَ إِلَيْهِ فَيُنَبِّئُهُمْ بِمَا عَمِلُوا ۗ وَاللَّهُ بِكُلِّ شَيْءٍ عَلِيمٌ
64. Огоҳ бўлингизким, осмонлар ва Ердаги бор нарсалар шак-шубҳасиз, Аллоҳникидир. У зот сизлар устида турган нарсани (яъни, мўмин ё мунофиқлигингизни) ҳам, (барча бандалар) Ўзига қайтариладиган (Қиёмат) кунини ҳам яхши билур, бас, уларга (ўша кунда) қилиб ўтган амалларининг хабарини берур. Аллоҳ барча нарсани билгувчидир.
Tafsir
Огоҳ бўлингизким, осмонлару ердаги нарсалар ёлғиз Аллоҳникидир. Ўзи яратган. Ўзи бошқаради. Ўзи подшоҳ. Эй одамлар, Аллоҳ сизлар қай аҳволда турганингизни аниқ билади. Бирон нарса У Зотдан яширин бўла олмас. Қиёмат куни, ҳамма қайта тирилиб, У Зотнинг ҳузурига қайтганларида шу дунёда қилиб ўтган ишлари ҳақида хабар берур. Аллоҳ ҳамма нарсани Билгувчидир. Осмонлару ердаги бирон нарса У Зотдан яширин қола олмас.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing