Sura 24 · Para 18

An-Nur · 24:63

لَا تَجْعَلُوا دُعَاءَ الرَّسُولِ بَيْنَكُمْ كَدُعَاءِ بَعْضِكُمْ بَعْضًا ۚ قَدْ يَعْلَمُ اللَّهُ الَّذِينَ يَتَسَلَّلُونَ مِنْكُمْ لِوَاذًا ۚ فَلْيَحْذَرِ الَّذِينَ يُخَالِفُونَ عَنْ أَمْرِهِ أَنْ تُصِيبَهُمْ فِتْنَةٌ أَوْ يُصِيبَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ

63. (Эй мўминлар), пайғамбарни чақиришни ўрталарингизда бир-бирларингизни чақириш каби қилмангизлар (яъни, у зотни ҳурмат-эҳтиром билан «Эй Аллоҳнинг пайғамбари», деб чақиринглар). Сизлардан беркинган ҳолларда (пайғамбар ҳузуридан) суғурилиб чиқиб кетадиган кимсаларни Аллоҳ яхши билур. (Пайғамбарнинг) амрига хилоф иш қиладиган кимсалар ўзларига бирон фитна-кулфат етиб қолишдан ёки аламли азоб етиб қолишидан ҳазир бўлсинлар!

Tafsir

Эй мўминлар, Аллоҳнинг пайғамбарини улуғланглар, ҳурматини жойига қўйинглар. Бир-бирларингизни "Эй Абдуллоҳ, эй фалончи", деб чақирганингиздек, у зотни ҳам "Эй Муҳаммад", дея чақира кўрманглар. Балки эҳтиром билан "Эй Аллоҳнинг пайғамбари", "Эй Аллоҳнинг расули", деб чақиринглар. У зот сизларни бирон ишга чақирса, уни ўзаро бўлиб турадиган оддий, арзимас ишларингизга ўхшатмасдан, зудлик билан етиб боринглар. Орангиздаги билдирмасдан, яшириниб чиқиб кетадиганларни Аллоҳ яхши билади. Бас, Пайғамбар алайҳиссаломнинг амрига хилоф қиладиганлар бир бало-офатга йўлиқиб қолишларидан ёки чидаб бўлмас аламли азобга дучор бўлишларидан эҳтиёт бўлсинлар.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing