Sura 24 · Para 18

An-Nur · 24:28

فَإِنْ لَمْ تَجِدُوا فِيهَا أَحَدًا فَلَا تَدْخُلُوهَا حَتَّىٰ يُؤْذَنَ لَكُمْ ۖ وَإِنْ قِيلَ لَكُمُ ارْجِعُوا فَارْجِعُوا ۖ هُوَ أَزْكَىٰ لَكُمْ ۚ وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ عَلِيمٌ

28. Энди агар у (уйларда) ҳеч кимни топмасангизлар, у ҳолда то сизларга изн берилмагунча, уларга кирмангиз! Агар сизларга «қайтинглар», дейилса (яъни, киришга изн берилмаса) қайтиб кетинглар! Шу сизлар учун энг тоза (йўлдир). Аллоҳ қилаётган амалларингизни билгувчидир.

Tafsir

Ўша уйларда ҳеч кимни топмасангизлар то изн берилмагунига қадар уларга кирманглар. Агар уй эгалари сизларга, қайтинглар, дейишса, кирмасдан қайтинглар. Зеро, Аллоҳнинг наздида мана шу иш покизароқ. Аллоҳ қилаётган ишларингизни Билгувчи Зотдир. Бирон нарса У Зотдан яширин қола олмас. Яқинда сизларга амалларингизга яраша жазо ёки мукофотингизни берур.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing