Sura 24 · Para 18
An-Nur · 24:27
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَدْخُلُوا بُيُوتًا غَيْرَ بُيُوتِكُمْ حَتَّىٰ تَسْتَأْنِسُوا وَتُسَلِّمُوا عَلَىٰ أَهْلِهَا ۚ ذَٰلِكُمْ خَيْرٌ لَكُمْ لَعَلَّكُمْ تَذَكَّرُونَ
27. Эй мўминлар, ўз уйларингиздан бошқа уйларга то изн сўрамагунингизча ва эгаларига салом бермагунингизгача кирмангиз. Мана шу сизлар учун яхшироқдир. Шояд эслатма-ибрат олсангизлар.
Tafsir
Эй Аллоҳга иймон келтирган ва У Зотнинг шариатига амал қиладиган мўминлар, ўз уйларингиздан бошқа уйларга изн сўрамасдан ва уй эгаларига салом бермасдан кирманглар. Киришдан олдин: "Ассалому алайкум, кирсам майлими?", деб изн сўранглар. Мана шундай қилишингиз тўсатдан кириб борганингиздан кўра яхшироқдир. Шоядки, ибрат олиб, буйруқни бажарсангизлар.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing