Sura 23 · Para 18

Al-Mu'minun · 23:70

أَمْ يَقُولُونَ بِهِ جِنَّةٌ ۚ بَلْ جَاءَهُمْ بِالْحَقِّ وَأَكْثَرُهُمْ لِلْحَقِّ كَارِهُونَ

70. Ёхуд: «Унда (Муҳаммадда) жиннилик бор», дедиларми?! Йўқ! (Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом) уларга Ҳақиқатни келтирди. Уларнинг кўплари эса Ҳақиқатни ёмон кўргувчилардир.

Tafsir

У зотни мажнун, дедилар, ёлғончига чиқардилар. Аслида эса у зот Парвардигори тарафидан заррача шубҳа аралашмаган ҳақни олиб келганди. Улар эса ҳақни ёқтирмайдилар. Чунки улар ҳсадгўй ва ботилпарастлардир.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing