Sura 23 · Para 18
Al-Mu'minun · 23:69
أَمْ لَمْ يَعْرِفُوا رَسُولَهُمْ فَهُمْ لَهُ مُنْكِرُونَ
69. Ёки ўз пайғамбарларининг (яъни, Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломнинг ишончли, ростгўй ва хушхулқ инсон эканини) танимай, уни инкор қилгувчи бўлдиларми?!
Tafsir
Ёки улар Аллоҳ пайғамбар қилиб юборган Муҳаммад алайҳиссаломни танимасмидиларки, уни инкор этсалар? Асло! Улар Пайғамбар алайҳиссаломнинг ўзини ҳам, ҳеч қачон хиёнат қилмаслигини ҳам, ҳар доим рост сўзлашини ҳам жуда яхши билардилар.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing