Sura 23 · Para 18
Al-Mu'minun · 23:18
وَأَنْزَلْنَا مِنَ السَّمَاءِ مَاءً بِقَدَرٍ فَأَسْكَنَّاهُ فِي الْأَرْضِ ۖ وَإِنَّا عَلَىٰ ذَهَابٍ بِهِ لَقَادِرُونَ
18. Ва Биз осмондан (аниқ) ўлчов билан сув (ёмғир-қор) ёғдириб, уни ерга жойлаб қўйдик. Шак-шубҳасиз, Биз уни кетказишга ҳам қодирдирмиз.
Tafsir
Осмондан эҳтиёжга қараб аниқ миқдорда ёмғир ёғдирдик. У кўп бўлиб, ҳамма ёқни вайрон ҳам қилиб ташламайди, оз бўлиб, етишмай ҳам қолмайди. Кейин уни заминга жойладик. Токи, одамлар ва ҳайвонлар ундан фойдалансинлар. Биз уни яна кетказишга ҳам қодирмиз.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing