Sura 23 · Para 18
Al-Mu'minun · 23:17
وَلَقَدْ خَلَقْنَا فَوْقَكُمْ سَبْعَ طَرَائِقَ وَمَا كُنَّا عَنِ الْخَلْقِ غَافِلِينَ
17. (Қасамки) Биз сизларнинг устингизда етти йўлни (яъни, етти қават осмонни) яратдик. Биз Ўз халқимиздан ғофил бўлмадик.
____________________
И з о ҳ. Муфассирлар айтишича, бу оятда етти қават осмоннинг «етти йўл» деб аталишини шундай тушунмоқ мумкин: Аллоҳ таоло инсонни ва барча махлуқотни яратганидан сўнг уларнинг ҳолидан ғофил бўлиб қолгани йўқ, балки уларга ризқу рўз ёғилиб туриши учун устларида етти йўл-етти осмонни пайдо қилди.

Tafsir
Эй одамлар, устингизда етти қават осмонни яратдик. Биз Ўзимиз яратган махлуқотлардан бехабар эмасмиз. Уларни унутиб ҳам қўйганимиз йўқ.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing