Sura 22 · Para 17
Al-Hajj · 22:18
أَلَمْ تَرَ أَنَّ اللَّهَ يَسْجُدُ لَهُ مَنْ فِي السَّمَاوَاتِ وَمَنْ فِي الْأَرْضِ وَالشَّمْسُ وَالْقَمَرُ وَالنُّجُومُ وَالْجِبَالُ وَالشَّجَرُ وَالدَّوَابُّ وَكَثِيرٌ مِنَ النَّاسِ ۖ وَكَثِيرٌ حَقَّ عَلَيْهِ الْعَذَابُ ۗ وَمَنْ يُهِنِ اللَّهُ فَمَا لَهُ مِنْ مُكْرِمٍ ۚ إِنَّ اللَّهَ يَفْعَلُ مَا يَشَاءُ ۩
18. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сиз осмонлардаги ва Ердаги бор жонзот, қуёш, ой, юлдузлар, тоғлар, дов-дарахтлар ва (барча) жониворлар ҳамда кўпдан-кўп инсонлар (ёлғиз) Аллоҳга сажда қилишини кўрмадингизми? Кўп (одамларга эса кофир бўлганлари сабабли) азоб ҳақ бўлгандир. Кимни Аллоҳ хор қилиб қўйса, бас, уни (ҳеч ким) азиз қилгувчи бўлмас. Албатта Аллоҳ Ўзи хоҳлаган нарсани қилур.
____________________
И з о ҳ. Ушбу оят навбатдаги сажда оятидир.
____________________
И з о ҳ. Ушбу оят навбатдаги сажда оятидир.
Tafsir
Эй Пайғамбар, самолардаги фаришталар, ердаги мўмин инсу жинлар, қуёш, ой, осмондаги юлдузлар, ердаги тоғлар, дарахтлар, ҳайвонлар Аллоҳга сажда қилаётганини - бўйсунаётганини билмайсизми? Кўп одамлар ҳам шундай сажда қиладилар - итоат этадилар. Кўплар итоат этишдан бош тортадилар ва уларга кофирликлари туфайли Аллоҳнинг азоби ҳақ бўлди. Аллоҳ кимни кофирлиги туфайли хор қилиб қўйган бўлса, уни азиз қила оладиган бирон кимса топилмас. Аллоҳ Ўзи истаган ишни қилур. У Зотни ҳеч ким, ҳеч нарса ҳеч ишга мажбур қила олмас.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing