Sura 22 · Para 17
Al-Hajj · 22:17
إِنَّ الَّذِينَ آمَنُوا وَالَّذِينَ هَادُوا وَالصَّابِئِينَ وَالنَّصَارَىٰ وَالْمَجُوسَ وَالَّذِينَ أَشْرَكُوا إِنَّ اللَّهَ يَفْصِلُ بَيْنَهُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ ۚ إِنَّ اللَّهَ عَلَىٰ كُلِّ شَيْءٍ شَهِيدٌ
17. Дарҳақиқат, иймон келтирган зотлар, яҳудий бўлган кимсалар, собийлар (фаришталарга сиғинувчилар), насронийлар, мажусийлар (оташпарастлар) ва мушрик бўлган кимсалар — аниқки Аллоҳ Қиёмат Кунида уларнинг ўртасини ажрим қилур (яъни, мўминларни жаннатга дохил қилур, кофирларни дўзахга гирифтор қилур). Албатта Аллоҳ барча нарсага гувоҳдир.
Tafsir
Шу уммат орасидаги Аллоҳга иймон келтирганлар, яҳудийлар, собиийлар (айрим пайғамбарларнинг тобеларидан иборат бўлган бир тоифа), насронийлар, оташпарастлар, будпарастлар. Қиёмат куни Аллоҳ уларнинг орасини ажрим қилади. Мўминларни жаннатга, қолганларини эса дўзахга киритади. Аллоҳ бандаларининг ҳамма гап-сўзларига, иш-амалларига гувоҳдир. Бирон нарса У Зотдан яширин қола олмас. Яқинда уларни амалларига яраша жазолайди ёки мукофотлайди.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing