Sura 20 · Para 16
Ta-Ha · 20:98
إِنَّمَا إِلَٰهُكُمُ اللَّهُ الَّذِي لَا إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ ۚ وَسِعَ كُلَّ شَيْءٍ عِلْمًا
98. (Эй инсонлар), илоҳингиз яккаю ёлғиз Аллоҳдир! Ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар Унинг Ўзи бордир. У барча нарсани Ўз илми билан қамраб олгандир.
Tafsir
Эй одамлар, чин маъбудингиз ёлғиз Аллоҳдир. Ундан ўзга чин маъбуд йўқдир. У Зот ҳамма нарсани Ўз илми билан қамраб олгандир. У Зот билмайдиган бирон нарса йўқдир.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing