Sura 20 · Para 16

Ta-Ha · 20:97

قَالَ فَاذْهَبْ فَإِنَّ لَكَ فِي الْحَيَاةِ أَنْ تَقُولَ لَا مِسَاسَ ۖ وَإِنَّ لَكَ مَوْعِدًا لَنْ تُخْلَفَهُ ۖ وَانْظُرْ إِلَىٰ إِلَٰهِكَ الَّذِي ظَلْتَ عَلَيْهِ عَاكِفًا ۖ لَنُحَرِّقَنَّهُ ثُمَّ لَنَنْسِفَنَّهُ فِي الْيَمِّ نَسْفًا

97. (Мусо) деди: «Бас, йўқол! Энди сен ҳаётда «Менга тегманглар», дейишгина бордир (яъни, умрингнинг охиригача якка мохов бўлиб қолурсан. Охиратда эса) сен учун ҳаргиз хилоф қилинмайдиган бир ваъда — азоб бордир. Сен устидан жилмай ибодат қилган «илоҳингнинг» (ҳолини) кўриб қўй! Биз албатта уни ёндириб, сўнгра (кулини) денгизга сочиб юборурмиз».

Tafsir

Мусо алайҳиссалом Сомирийга деди: "Йўқол! Модомики, тирик экансан, бутун ҳаётинг давомида якка-мохов бўлиб, одамларга, менга тенгманглар, менга тегманглар, деб ўтасан. Қиёмат куни эса сен учун бир ваъда бор. У кунда ҳисобга тортиласан ва жазоланасан. Аллоҳ Ўзининг бу ваъдасига ҳаргиз хилоф қилмас. Маъбуд қилиб олиб, тинимсиз ибодат қилаётганинг мана бу бузоғинга бир қара. Биз уни ўтда ёндириб, кулини денгизга отамиз. Кейин ундан асар ҳам қолмайди".

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing