Sura 20 · Para 16

Ta-Ha · 20:70

فَأُلْقِيَ السَّحَرَةُ سُجَّدًا قَالُوا آمَنَّا بِرَبِّ هَارُونَ وَمُوسَىٰ

70. (Мусо асосини ташлагач, сеҳргарларнинг бор ясаган нарсаларини ютиб юборди). Бас, сеҳргарлар сажда қилган ҳолларида (ерга) ташланиб: «Ҳорун ва Мусонинг Парвардигорига иймон келтирдик», дедилар.

Tafsir

Шундан сўнг Мусо асони ташлаган эди, у илонга айланиб, сеҳргарларнинг ҳамма сеҳрларини ютиб юборди. Сеҳргарлар Мусонинг иши сеҳр эмас, Аллоҳ тарафидан эканини англаб, Аллоҳга сажда қилган ҳолларида эгилиб, ўзларини ерга отиб, Мусонинг, Ҳоруннинг ва барча махлуқотларнинг Парвардигорига иймон келтирдик, дедилар.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing