Sura 20 · Para 16

Ta-Ha · 20:69

وَأَلْقِ مَا فِي يَمِينِكَ تَلْقَفْ مَا صَنَعُوا ۖ إِنَّمَا صَنَعُوا كَيْدُ سَاحِرٍ ۖ وَلَا يُفْلِحُ السَّاحِرُ حَيْثُ أَتَىٰ

69. Қўлингдаги нарсани (яъни, асоингни) ташлагин, улар ясаган нарсаларни ютиб юборур. Уларнинг ясаган нарсалари фақат бир сеҳргарнинг макри-ҳийласи, холос. Сеҳргар эса қаерда бўлмасин зафар топмас».

Tafsir

"Қўлингдаги асони ташла. У бир илонга айланиб, уларнинг сеҳрларини ютиб юборади. Уларнинг қилаётган ишлари кўзбўямачиликдан бошқа нарса эмас. Кўзбўямачи сеҳргар ҳеч қачон зафар қучмайди".

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing