Sura 2 · Para 3
Al-Baqarah · 2:276
يَمْحَقُ اللَّهُ الرِّبَا وَيُرْبِي الصَّدَقَاتِ ۗ وَاللَّهُ لَا يُحِبُّ كُلَّ كَفَّارٍ أَثِيمٍ
276. Аллоҳ судхўрликнинг (фойдасини) йўқ қилади ва садақаларнинг (фойдасини) зиёда қилади. Аллоҳ ҳар қандай (судхўрликни ҳалол деб биладиган) кўрнамакни ва (судхўрлик қиладиган) жиноятчини севмайди.
Tafsir
Аллоҳ судхўрлик билан топилган бойликни барбод қилади. Бевосита ўша бойликнинг ўзига талафот етказиши ҳам мумкин ёки билвосита ундан баракани олиб қўйиши ҳам мумкин. Ихлос билан қилинган садақаларни эса савобини мўл қилиш билан ўстиради, кўпайтиради. Бир яхшиликнинг савоби ўн баробардан етти юз баробаргача кўп бўлади. Шу билан бирга Аллоҳ садақа қилувчиларнинг мол-дунёсига барака беради. Аллоҳ гуноҳлар лойига ботиб, ҳаромни ҳалол қилиб оладиган саркаш кофирни яхши кўрмайди.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing