Sura 2 · Para 2

Al-Baqarah · 2:224

وَلَا تَجْعَلُوا اللَّهَ عُرْضَةً لِأَيْمَانِكُمْ أَنْ تَبَرُّوا وَتَتَّقُوا وَتُصْلِحُوا بَيْنَ النَّاسِ ۗ وَاللَّهُ سَمِيعٌ عَلِيمٌ

224. Яхшилик қилиш, тақводор бўлиш ва одамлар орасини ислоҳ қилиш (каби амаллардан тўсувчи бўлган) қасамларингиз учун Аллоҳни баҳона қилмангиз! Аллоҳ эшитгувчи, билгувчидир.
____________________
И з о ҳ. Баъзи кишиларга бирор яхши амални қилиш ҳақида гапирилса: «Бажонидил қилардим-у, шу ишни қилмаслик тўғрисида Аллоҳ номига қасам ичган эдим-да», деб баҳона кўрсатишади. Юқоридаги ва қуйидаги оятлар шундай кишиларга жавобдир.

Tafsir

Яхшилик, тақво ва одамлар орасини ислоҳ қилишда Аллоҳнинг номига ичган қасамларингизни шу ишдан ман қиладиган бир тўсиқ қилиб олманг. Масалан, бир яхшиликни қилмасликка қасам ичган бўлсангиз, уни қилаверинг ва қасамингизнинг каффоратини беринг. Аллоҳ айтаётган гапларингизни ва қилаётган ишларингизни кўриб, билиб, эшитиб турадиган Зотдир. Яқинда қилган амалларингизга яраша жазо ёки мукофот беради.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing