Sura 2 · Para 2

Al-Baqarah · 2:223

نِسَاؤُكُمْ حَرْثٌ لَكُمْ فَأْتُوا حَرْثَكُمْ أَنَّىٰ شِئْتُمْ ۖ وَقَدِّمُوا لِأَنْفُسِكُمْ ۚ وَاتَّقُوا اللَّهَ وَاعْلَمُوا أَنَّكُمْ مُلَاقُوهُ ۗ وَبَشِّرِ الْمُؤْمِنِينَ

223. Хотинларингиз сизлар учун экинзордир. Бас, экинзорингизга хоҳлаган ҳолатингизда яқинлашаверинг ва ўзингиз учун яхши амаллар тақдим қилинг! Аллоҳдан қўрқингиз ва билингизким, сизлар Унга рўбарў бўлгувчисиз. (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), иймонли кишиларга (жаннат) хушхабарини етказинг!
____________________
И з о ҳ. Бу сўзлар билан Қуръон эр-хотиннинг яқинлашувидан биринчи муддао — фарзанд талаб қилиш эканига ишора қилмоқда.

Tafsir

Аёлларингиз сизларга ҳосил берадиган, яъни, зурриёт туғиб берадиган экинзорингиздир. Ерга уруғ сепилса, ҳосил беради. Аёлнинг бачадонига уруғ тушса, бола туғади. Экинзорингизга хоҳлаган тарафингиздан ва истаган ҳолатингизда уруғ қўяверинг. Ўзингиз учун яхшиликлар қилиб қолинг. Эрнинг ўз аёли билан Аллоҳга яқин бўлиш ва солиҳ, солиҳа зурриёт қолдириш учун қўшилиши ҳам бир яхшиликдир. Аллоҳдан тақво қилиб, буйруқларини бажаринг ва тақиқларидан тийилинг. Жумладан, аёллар борасидаги ҳукмида ҳам буйруқлари ва тақиқлари мавжуд. Билингларки, қиёмат кунида Аллоҳга рўбарў бўласизлар, Унинг қўл остида турасизлар. Ўшанда Аллоҳ амалларингизга қараб, сизларга жазо ёки мукофотлар беради.Эй Муҳаммад алайҳиссалом, мўминларга Парвардигорларига йўлиққан пайтларида уларга барқарор неъмат ва Аллоҳнинг муборак Юзини кўришдек буюк мукофот тайёрлаб қўйилгани ҳақидаги хушхабарни етказинг.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing

Al-Baqarah 2:223 · Tlawati