Sura 2 · Para 2
Al-Baqarah · 2:214
أَمْ حَسِبْتُمْ أَنْ تَدْخُلُوا الْجَنَّةَ وَلَمَّا يَأْتِكُمْ مَثَلُ الَّذِينَ خَلَوْا مِنْ قَبْلِكُمْ ۖ مَسَّتْهُمُ الْبَأْسَاءُ وَالضَّرَّاءُ وَزُلْزِلُوا حَتَّىٰ يَقُولَ الرَّسُولُ وَالَّذِينَ آمَنُوا مَعَهُ مَتَىٰ نَصْرُ اللَّهِ ۗ أَلَا إِنَّ نَصْرَ اللَّهِ قَرِيبٌ
214. Ёки (эй мўминлар), сизлардан илгари ўтган зотлар мисоли-ибрати сизларга келмай туриб жаннатга киришни ўйладингизми? Уларга бало ва мусибатлар (устма-уст) келиб, шундай ларзага тушган эдиларки, ҳатто пайғамбар ва иймонли кишилар: «Ахир қачон Аллоҳнинг ёрдами келади?» дейишган эди. (Шунда) уларга бундай жавоб бўлган эди: «Огоҳ бўлингизким, Аллоҳнинг ёрдами яқиндир».
Tafsir
Эй мўминлар, олдинги ўтган умматга келган синов-мусибатлар бизга келмай ҳам жаннатга кираверамиз, деб ўйлайсизларми? Уларга камбағаллик, касаллик, хавф-хатар шу қадар танг аҳволга олиб кетгандики, ҳаммалари титраб-қақшаб, Аллоҳнинг ёрдами тезроқ келишини истаб, мўминлар ҳам, Пайғамбарнинг ўзи ҳам: "Аллоҳнинг ёрдами қачон келар экан?", деб қолишган. Огоҳ бўлингларки, Аллоҳнинг ёрдами Унга иймон келтирганлар ва таваккал қилганларга жуда яқиндир.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing