Sura 2 · Para 2
Al-Baqarah · 2:213
كَانَ النَّاسُ أُمَّةً وَاحِدَةً فَبَعَثَ اللَّهُ النَّبِيِّينَ مُبَشِّرِينَ وَمُنْذِرِينَ وَأَنْزَلَ مَعَهُمُ الْكِتَابَ بِالْحَقِّ لِيَحْكُمَ بَيْنَ النَّاسِ فِيمَا اخْتَلَفُوا فِيهِ ۚ وَمَا اخْتَلَفَ فِيهِ إِلَّا الَّذِينَ أُوتُوهُ مِنْ بَعْدِ مَا جَاءَتْهُمُ الْبَيِّنَاتُ بَغْيًا بَيْنَهُمْ ۖ فَهَدَى اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا لِمَا اخْتَلَفُوا فِيهِ مِنَ الْحَقِّ بِإِذْنِهِ ۗ وَاللَّهُ يَهْدِي مَنْ يَشَاءُ إِلَىٰ صِرَاطٍ مُسْتَقِيمٍ
213. Одамлар бир миллат эдилар. Сўнг (ораларида келишмовчиликлар пайдо бўлгач), Аллоҳ (мўминларга) хушхабар элтгувчи ва (кофирларни жаҳаннам азобидан) қўрқитувчи пайғамбарларини юборди. Ва уларга қўшиб одамлар орасида чиққан тортишувларга ҳакам бўлсин, деб ҳақ китобни (Таврот, Инжилни) нозил қилди. Энди очиқ оятлар келганидан кейин, фақат шу китоб берилган кимсалар ҳадларидан ошиб, талашиб-тортишдилар. Сўнгра Аллоҳ Ўз изни билан мўминларни улар (китоб берилган кимсалар) ихтилоф қилган ҳақ йўлга йўллади. Аллоҳ Ўзи истаган кишиларни Тўғри Йўлга ҳидоят қилади.
Tafsir
Одамлар оталарининг дини асосида бирлашган бир уммат эдилар. Кейин эса шайтонлар уларни йўлдан оздириб, мўмин ва кофирга ажралдилар. Шунинг учун Аллоҳ уларга пайғамбарларни юборди. Улар итоатгўй мўминларга жаннат ҳақидаги муждани, кофирларга эса Аллоҳ тайёрлаб қўйган қаттиқ азоб ҳақидаги шумхабарни етказдилар. Пайғамбарлар одамлар ўртасидаги ихтилофларга ҳакамлик қилишлари учун, улар билан бирга шак-шубҳадан холи китобларни ҳам нозил қилди. Аллоҳ нозил қилган Таврот ҳақида унинг ҳақ эканига Аллоҳ тарафидан ҳужжатлар келганини биладиган яҳудийлар адолатсизларча ихтилофга бордилар. Аллоҳ Ўз изни-иродаси ила мўминларни ҳидоят билан залолатни ажрата олишга муваффақ қилди. Аллоҳ Ўзи истаган одамни ҳеч бир қинғирлиги йўқ тўғри йўлга - иймон йўлига ҳидоят қилади.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing