Sura 2 · Para 2
Al-Baqarah · 2:197
الْحَجُّ أَشْهُرٌ مَعْلُومَاتٌ ۚ فَمَنْ فَرَضَ فِيهِنَّ الْحَجَّ فَلَا رَفَثَ وَلَا فُسُوقَ وَلَا جِدَالَ فِي الْحَجِّ ۗ وَمَا تَفْعَلُوا مِنْ خَيْرٍ يَعْلَمْهُ اللَّهُ ۗ وَتَزَوَّدُوا فَإِنَّ خَيْرَ الزَّادِ التَّقْوَىٰ ۚ وَاتَّقُونِ يَا أُولِي الْأَلْبَابِ
197. Ҳаж (мавсуми) маълум ойлардир. (Яъни, Шаввол, Зул-қаъда ва Зул-ҳижжа ойининг ўн куни). Бас, ким шу ойларда ўзига ҳажни фарз қилса (ҳаж қилишни ният қилса), ҳаж давомида (жуфтига) яқинлашмайди, гуноҳ ишлар, жанжал-сурон қилмайди. Қандай яхши амал қилсангиз, албатта Аллоҳ билади. Ва (ҳаж қилиш учун йўлга тушишдан аввал зарур озуқа билан) таъминланиб олинг! Энг яхши озуқа (яъни, ўзингиз билан бирга бўлиши лозим бўлган энг яхши нарса) Аллоҳдан қўрқишдир. Мендан қўрқингиз, эй аҳли донишлар!
Tafsir
Ҳаж мавсуми маълум ойлардир. Шаввол, Зул-қаъда ва Зул-ҳижжа ойининг ўн куни. Ким шу ойларда ўзига ҳажни фарз қилиб, эҳром боғласа, унга аёлига қўшилиш ва қўшилишга олиб борадиган ишларни қилиш ҳаром бўлади. Замон ва маконнинг улуғлиги боис бу мавсумда Аллоҳ таолога итоатсизлик қилиш ўта оғир гуноҳдир. Унга ғазаб ва хусуматга олиб борадиган даражадаги талашиб-тортишиш ҳам ҳаром қилинган. Нима яхшилик қилсанглар, Аллоҳ уни билиб туради ва ўшанга яраша мукофотлайди. Ҳажни адо этиш учун зарур бўлган озиқ-овқатларни тайёрлаб, йўлга ҳозирлик кўринглар. Билингларки, энг яхши озуқа Аллоҳдан тақво қилишдир. Бас, эй ақл эгалари, Мендан тақво қилиб, буйруқларимни бажаринглар ва тақиқларимдан тийилинглар.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing