Sura 2 · Para 2
Al-Baqarah · 2:196
وَأَتِمُّوا الْحَجَّ وَالْعُمْرَةَ لِلَّهِ ۚ فَإِنْ أُحْصِرْتُمْ فَمَا اسْتَيْسَرَ مِنَ الْهَدْيِ ۖ وَلَا تَحْلِقُوا رُءُوسَكُمْ حَتَّىٰ يَبْلُغَ الْهَدْيُ مَحِلَّهُ ۚ فَمَنْ كَانَ مِنْكُمْ مَرِيضًا أَوْ بِهِ أَذًى مِنْ رَأْسِهِ فَفِدْيَةٌ مِنْ صِيَامٍ أَوْ صَدَقَةٍ أَوْ نُسُكٍ ۚ فَإِذَا أَمِنْتُمْ فَمَنْ تَمَتَّعَ بِالْعُمْرَةِ إِلَى الْحَجِّ فَمَا اسْتَيْسَرَ مِنَ الْهَدْيِ ۚ فَمَنْ لَمْ يَجِدْ فَصِيَامُ ثَلَاثَةِ أَيَّامٍ فِي الْحَجِّ وَسَبْعَةٍ إِذَا رَجَعْتُمْ ۗ تِلْكَ عَشَرَةٌ كَامِلَةٌ ۗ ذَٰلِكَ لِمَنْ لَمْ يَكُنْ أَهْلُهُ حَاضِرِي الْمَسْجِدِ الْحَرَامِ ۚ وَاتَّقُوا اللَّهَ وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ شَدِيدُ الْعِقَابِ
196. Ҳаж ва умрани Аллоҳ учун комил суратда адо қилинг! Агар (касаллик ёки йўлтусарлар сабабли) йўлингиз тўсилиб қолса, муяссар бўлган бирор қурбонлик юборинг ва қурбонлик ўз жойига етиб бормагунча сочларингизни қирдирманг! Энди агар сизлардан (ҳожилардан) кимдир касал ёки бошида бирон дарди бўлса (шу узр билан эҳромда турган ҳолида сочини қирдирса), у ҳолда (уч кун) рўза тутиш ёки (олти мискинга) садақа бериш ёхуд (бир қўй) сўйиш билан эваз тўласин! Қачонки (йўлтўсарлар ёки бошқа ҳар қандай монеъдан) хотиржам бўлсангиз, (ораларингиздан) ким ҳаж (йўлида) умрадан фойдаланган бўлса (яъни, ҳаж мавсумида аввал умра амалларини бажариб, эҳромдан чиқиб, сўнгра ҳажга эҳром боғлаган бўлса), муяссар бўлган бирон қурбонликни қилсин! Ким (қурбонлик қиладиган нарса) топа олмаса, уч кун ҳажда, етти кун қайтганидан кейин рўза тутсин! Бу тўла ўн кундир. Ушбу ҳукм аҳли — оиласи Масжидул-Ҳаромда бўлмаган кишилар учундир. (У ернинг аҳолиси учун бундай ҳуқуқ ва бурчлар йўқ). Аллоҳдан қўрқингиз! Ва билингки, Аллоҳ — азоби қаттиқ Зотдир.
____________________
И з о ҳ. Ҳаж ёки умра ибодатини адо этишни ният қилган киши аввало иҳром (махсус кийим) кияди. Шундан кейин то ҳаж маросимларини тўла адо қилгунича унинг учун соч-соқолга тиғ теккизиш, тирноқ олиш, жуфти билан яқинлашиш, бировга — ҳатто энг майда ҳашаротга ҳам озор бериш каби феъллар ҳаром бўлади. Ҳаж амалларини адо қилиб бўлгач, сочни қириш ёки қисқартириш билан иҳромдан чиқилади. Энди бирор ҳожи қандайдир сабаб билан ҳаж амалларини охирига етказа олмаса бир туя, мол ёки қўйни ўз тарафидан Аллоҳ йўлида ҳадя қилиб жўнатиши лозим. Бу ҳадя жойига — Маккага етиб боргач, йўлда қолган ҳожи сочни қириши — яъни иҳромдан чиқиши мумкин бўлади.
____________________
И з о ҳ. Ҳаж ёки умра ибодатини адо этишни ният қилган киши аввало иҳром (махсус кийим) кияди. Шундан кейин то ҳаж маросимларини тўла адо қилгунича унинг учун соч-соқолга тиғ теккизиш, тирноқ олиш, жуфти билан яқинлашиш, бировга — ҳатто энг майда ҳашаротга ҳам озор бериш каби феъллар ҳаром бўлади. Ҳаж амалларини адо қилиб бўлгач, сочни қириш ёки қисқартириш билан иҳромдан чиқилади. Энди бирор ҳожи қандайдир сабаб билан ҳаж амалларини охирига етказа олмаса бир туя, мол ёки қўйни ўз тарафидан Аллоҳ йўлида ҳадя қилиб жўнатиши лозим. Бу ҳадя жойига — Маккага етиб боргач, йўлда қолган ҳожи сочни қириши — яъни иҳромдан чиқиши мумкин бўлади.
Tafsir
Ҳаж ва умрани Аллоҳнинг юзини ирода қилган ҳолда тўла адо этинглар! Бирон касаллик ёки душман каби тўсиқлар туфайли уни адо этолмай қолсангиз, туя, сигир ёки қўй сингари бирон жонлиқ сўйиб, эҳромдан чиқинглар. Жонлиқ сўйилиши жоиз бўлган жойга етиб боргунига қадар сочингларни олдирманглар, калтайтирманглар. Мабодо йўлда бирон тўсиққа дуч келинса, ўша дуч келган жойида бўғизлансин. Ҳарамга келгунига қадар ҳеч қандай тўсиққа учрамаса, қурбонлик куни ёки ундан кейинги ташриқ кунлари Ҳарамда сўйилсин. Ким бетоб бўлса ёки бошида бит каби бирон озор берадиган иллати бўлиб, шу туфайли сочини олдирган бўлса, ҳечқиси йўқ. Бунинг учун фидя тўлаши лозим бўлади. Фидя - уч кун рўза тутиш ё Ҳарамдаги мискинлардан олти нафарига таом бериш ёки бир қўй сўйиб, Ҳарамдаги камбағалларга тарқатишдир. Бирон хатар бўлмаган пайтда ҳаж ойларида умра ҳам қилиб олмоқчи бўлган кимса ва ўша йилги ҳажга эҳром боғлагунига қадар эҳромдаги ман қилинган нарсалардан фойдаланиб қўйган бўлса, кучи етганича бир қўй сўйсин ёки бирон туя ва сигирни сўйишда етти киши шериклик қилсин. Бунга қодир бўлмаган одам ўша ибодатлар бажарилаётган пайтда уч кун, хонадонига қайтганидан кейин эса етти кун, жами ўн кун рўза тутсин. Мана шу бир жонлиқ сўйиш ёки рўза тутишлар, Ҳарам аҳолиси ва Ҳарамга яқин жойда яшайдиганлардан бошқаларга тааллуқлидир. Аллоҳдан шариатига бўйсуниш ва ҳадларига риоя этиш ила тақво қилинглар. Билингларки, Аллоҳ ўзига қарши чиққанлар учун азоби қаттиқ бўлган Зотдир.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing