Sura 2 · Para 2

Al-Baqarah · 2:144

قَدْ نَرَىٰ تَقَلُّبَ وَجْهِكَ فِي السَّمَاءِ ۖ فَلَنُوَلِّيَنَّكَ قِبْلَةً تَرْضَاهَا ۚ فَوَلِّ وَجْهَكَ شَطْرَ الْمَسْجِدِ الْحَرَامِ ۚ وَحَيْثُ مَا كُنْتُمْ فَوَلُّوا وُجُوهَكُمْ شَطْرَهُ ۗ وَإِنَّ الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ لَيَعْلَمُونَ أَنَّهُ الْحَقُّ مِنْ رَبِّهِمْ ۗ وَمَا اللَّهُ بِغَافِلٍ عَمَّا يَعْمَلُونَ

144. Гоҳо юзингиз самода кезганини кўрамиз. Бас, албатта Биз сизни ўзингиз рози бўлган қиблага бурамиз. Юзингизни Масжидул-Ҳаром (Макка) томонга буринг! (Эй мўминлар, сизлар ҳам) қаерда бўлсангизлар, юзларингизни унинг тарафига бурингиз! Китоб берилган зотлар албатта бунинг Парвардигорлари томонидан (келган ҳақ ҳукм) эканини биладилар. Аллоҳ улар қилаётган амаллардан ғофил эмасдир.

Tafsir

Эй Муҳаммад алайҳиссалом, қибланинг ўзингиз ёқтирадиган тарафга ўзгартирилиши ҳақида ваҳий нозил бўлишини истаб, юзингиз само сари бурилганини, осмон тарафга боқаётганингизни кўрдик. Биз сизни албатта ўша ўзингиз ёқтирадиган тарафга, яъни, Байтул-Мақдисдан Байтул-Ҳаром тарафга буриб қўямиз. Бас юзингизни Маккаи мукаррамадаги Байтул-Ҳаром тарафига буринг. Эй мўминлар, сизлар ҳам намоз ўқиётган пайтингизда юзингизни ўша тарафга буринглар. Яҳуд ва насоролардан бўлган аҳли китоблар қибланинг ўзгартирилиши уларни яратган ва ишларини бошқариб турган Аллоҳ тарафидан нозил қилинган ҳақ эканини биладилар. Чунки бу иш уларнинг китобларида битилган. Аллоҳ ҳақдан юз ўгираётган ўша бадбахтлардан ғофил эмас. Ҳар қандай нуқсондан пок У Зот ҳаммасини кўриб-билиб турибди. Яқинда ҳаммасига қилмишларига яраша жазосини беради.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing

Al-Baqarah 2:144 · Tlawati