Sura 19 · Para 16
Maryam · 19:38
أَسْمِعْ بِهِمْ وَأَبْصِرْ يَوْمَ يَأْتُونَنَا ۖ لَٰكِنِ الظَّالِمُونَ الْيَوْمَ فِي ضَلَالٍ مُبِينٍ
38. Улар Бизга келадиган кунда жуда ҳам (аниқ) кўрадиган ва эшитадиган бўлиб қолурлар. Лекин у золимлар бугун очиқ залолатдадирлар.
Tafsir
Ҳали улар жуда аниқ эшитадиган, кўрадиган бўлиб қоладилар. У пайтда эшитишларидан ҳам, кўришларидан ҳам фойда бўлмайди. Лекин золимлар бу дунё ҳаётида тўғри йўлдан озганлардир, очиқ залолатдадирлар. Охират учун тайёргарлик қилмайдилар. Ғафлатда қолиб, зулм қилиб турган бир пайтларида тўсатдан ўлим топадилар.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing