Sura 19 · Para 16

Maryam · 19:37

فَاخْتَلَفَ الْأَحْزَابُ مِنْ بَيْنِهِمْ ۖ فَوَيْلٌ لِلَّذِينَ كَفَرُوا مِنْ مَشْهَدِ يَوْمٍ عَظِيمٍ

37. Сўнг (яҳудий ва насроний) фирқалар (Ийсо хусусида) ўзаро ихтилоф қилдилар. Бас, кофир бўлган кимсаларга улуғ Кун — Қиёматга гувоҳ-ҳозир бўлганларида ҳалокат бўлгай.

Tafsir

Талашиб-тортишадиганлар Ийсо алайҳиссалом хусусида ихтилофга бордилар ва бир неча фирқаларга ажралдилар. Бир гуруҳ иймон келтириб, унинг пайғамбар эканини тан олди. Бошқа бир гуруҳ эса, масалан, яҳудийлар унга куфр келтирдилар. Айрим гуруҳлар ҳадларидан ошиб, уни Худо дейишгача бордилар. Яна баъзилар уни Аллоҳнинг ўғли, дейишди. Аллоҳ бундай нуқсонлардан Покдир. Бас, кофир бўлган кимсаларга улуғ қиёмат кунига гувоҳ-ҳозир бўлиб, амалларига яраша жазо оладиган пайтларида ҳалокат бўлгай.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing