Sura 14 · Para 13
Ibrahim · 14:4
وَمَا أَرْسَلْنَا مِنْ رَسُولٍ إِلَّا بِلِسَانِ قَوْمِهِ لِيُبَيِّنَ لَهُمْ ۖ فَيُضِلُّ اللَّهُ مَنْ يَشَاءُ وَيَهْدِي مَنْ يَشَاءُ ۚ وَهُوَ الْعَزِيزُ الْحَكِيمُ
4. Биз ҳар бир пайғамбарни (ҳукмларимизни) баён қилиб бериши учун ўз қавмининг тили билан (сўзлайдиган қилиб) юборганмиз. Сўнгра Аллоҳ хоҳлаган кимсани йўлдан оздидур ва Ўзи хоҳлаган кишини ҳидоят қилур. У қудратли, ҳикматли Зотдир.
____________________
И з о ҳ. Пайғамбарларнинг вазифаси даъватдир. Бирон кишини йўлдан оздириш ёки Ҳақ йўлга ҳидоят қилиш эса ҳеч қайси пайғамбарнинг қўлидан келмайди — бу ёлғиз Аллоҳ таолонинг хоҳишига боғлиқ ишдир.
____________________
И з о ҳ. Пайғамбарларнинг вазифаси даъватдир. Бирон кишини йўлдан оздириш ёки Ҳақ йўлга ҳидоят қилиш эса ҳеч қайси пайғамбарнинг қўлидан келмайди — бу ёлғиз Аллоҳ таолонинг хоҳишига боғлиқ ишдир.
Tafsir
Қайси бир пайғамбарни юборган бўлсак, уни ўз қавмининг тили билан юбордик. Токи, Аллоҳ тарафидан юборилган ҳукмларни баён қилиши енгил бўлсин. Биз пайғамбарни одамларни иймонга мажбурлаш учун юбормадик. Зеро, Аллоҳ Ўзи хоҳлаган одамни Ўз адли ила адаштиради ва Ўзи хоҳлаган одамни Ўз фазли ила тўғри йўлга солади. У ҳаммадан Ғолиб ҳамда ҳар бир яратишини, тадбирини ҳикмат билан қиладиган Ҳаким Зотдир.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing