Sura 14 · Para 13

Ibrahim · 14:3

الَّذِينَ يَسْتَحِبُّونَ الْحَيَاةَ الدُّنْيَا عَلَى الْآخِرَةِ وَيَصُدُّونَ عَنْ سَبِيلِ اللَّهِ وَيَبْغُونَهَا عِوَجًا ۚ أُولَٰئِكَ فِي ضَلَالٍ بَعِيدٍ

3. Улар ҳаёти дунёни Охиратдан афзал биладиган, (одамларни) Аллоҳнинг йўлидан тўсадиган ва уни (эгишни-бузишни истайдиган) кимсалардир. Улар (ҳақ йўлдан) йироқ бўлган гумроҳликдадирлар.

Tafsir

Кофирлар дунё ҳаёти ва ундаги ўткинчи неъматларни охират ва ундаги абадий неъматлардан афзал кўрадилар. Одамларни Аллоҳнинг йўлидан тўсадилар. Одамлар унга эргашиб кетиб қолмасин, дея уни ҳақдан буриб юборишга, бўяб кўрсатишга уринадилар. Бундай кимсалар ҳақ ва тўғриликдан анча узоқлаб кетган залолатдаги бадбахтлардир.

O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing