Sura 12 · Para 13
Yusuf · 12:110
حَتَّىٰ إِذَا اسْتَيْأَسَ الرُّسُلُ وَظَنُّوا أَنَّهُمْ قَدْ كُذِبُوا جَاءَهُمْ نَصْرُنَا فَنُجِّيَ مَنْ نَشَاءُ ۖ وَلَا يُرَدُّ بَأْسُنَا عَنِ الْقَوْمِ الْمُجْرِمِينَ
110. Ҳар қачон пайғамбарларимиз ноумид бўлиб: «Бизлар ёлғончи қилиндик — пайғамбар эканлигимизга ишонмадилар», деб ўйлай бошлаганларида, уларга Бизнинг мададимиз — ғалабамиз келиб, Биз ҳоҳлаган кишиларга нажот берилар эди. (Аммо) жиноятчи бўлган қавмдан бизнинг азобимиз қайтарилмас!
Tafsir
Биз пайғамбарларни юборар эканмиз, уларнинг душманларига ўйлаб олишларига муҳлат бердик. Азобимизни тезлаштирмадик. Уларни ҳалок қилиш кечикиб кетган пайтда пайғамбарлар умидсизланиб қолдилар. Кофирлар эса уларнинг ҳақни тан олмаганларга бало келиши, мўминлар эса бу балодан нажот топиши ҳақидаги ваъдалари ёлғон экан, деган гумонга бордилар. Ана шу пайтда пайғамбарларимизга мададимиз келиб, уларни ёлғончига чиқарганлар ҳалокатга учрадилар. Ўзлари ва мўминлар эса нажот топдилар. Азобимиз тушган пайтда жиноятчи қавмдан қайтарилмас.
O‘quvchida ochish - Surani to‘liq o‘qing